Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қонли кун, зарбалар, ўт қўйишлар ва фожеалар: Фаластинда яна болалар ўлдирилди

Қонли кун, зарбалар, ўт қўйишлар ва фожеалар: Фаластинда яна болалар ўлдирилди

Энг сўнгги янгиланишларни кўриб чиқайлик:

- Al Jazeera’нинг тиббий манбаларига кўра, бугуннинг ўзида жиноятчи Исроил ҳарбийларининг зарбалари оқибатида камида 20 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Улар орасида Ғазо марказидаги Нусейрат яқинидаги чодирли бошпанага берилган зарба натижасида ҳалок бўлган уч нафар бола ҳам бор.

- Исроил Ғазо шимолидаги Жабалия шаҳридаги гавжум бозор ҳудудига ҳужум қилиб, камида уч кишини ўлдирганида, яна бир бор ҲАМАСни нишонга олганини баҳона қилди.

- АҚШ ҳарбийлари Яманнинг турли ҳудудларига ўнлаб бомбалар ташлаб, март ойи ўрталаридан бери ҳар кунги ҳужумларини давом эттирмоқда. Бу ҳужумлар натижасида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

- Босиб олинган Ғарбий қирғоқдаги ал-Ямун шаҳрида фаластинликлар чоршанба куни Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилган 12 ёшли бола учун аза тутишди.

- Исроиллик кўчманчилар Ғарбий қирғоқнинг Иордан водийси шимолидаги Бардала қишлоғида беш нафар фаластинликни отиб яралади, экин майдонлари ва биноларга ўт қўйди.

- Yale университети Фаластин тараф талабалар гуруҳини расмий тан олишдан маҳрум қилди. Бунга сабаб, гуруҳ Исроилнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг ташрифига қарши норозилик намойишларида иштирок этганликда айблангани бўлди.

Киритилди: 21:30 24.04.2025. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!