Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қолдириб кетилган болалар Болалар уйига қабул қилинади

Қолдириб кетилган болалар Болалар уйига қабул қилинади

Қонунчиликка кўра, қуйидагилар Болалар уйига қабул қилинади:

етим болалар;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган қуйидаги болалар:

▫️ота-оналари вафот этган, ота-оналар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ёхуд ота-оналик ҳуқуқлари чекланган, ота-оналар муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-оналарда оғир касалликлар аниқланган, ота-оналар узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) бўлмаган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, ота-она қарови мавжуд бўлмаган бошқа ҳолларда;

топиб олинган болалар;

қолдириб кетилган болалар;

ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор ёки йўқлигидан қатъи назар ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар.

Киритилди: 09:38 06.01.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!