Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Лондонга бора олмаслиги учун қасос олишини айтди.
Республика раҳбарининг сўзларига кўра, у узоқ вақтдан бери Тауэр кўпригидан Темза манзарасидан баҳраманд бўлишни, Биг Бен ва Букингем саройини томоша қилишни, Трафалгар майдонида кезишни ва ҳоказоларни орзу қилган. Лекин ҳозир унга санкциялар қўйилган.
«Сиз мени бурчакка тақаяпсиз. Бундай қилмаслик керак. Агар мен ғазаблансам, ғазабим даҳшатли ва қасосимни бошқариб бўлмайди. Шунда сиз санкцияларингиз "гулдаста" эканлигини тушунасиз», — деб ёзди Қодиров Телеграмда.