Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қизил Ярим ой жамияти Ғазо аҳолисига ёрдам беряпти

Қизил Ярим ой жамияти Ғазо аҳолисига ёрдам беряпти

БАА Қизил Ярим ой жамияти маъмурияти фаластинлик биродарларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бошланган “Жасур қўмондон-3” гуманитар амалиёти доирасида Ғазо сектори бўйлаб инсонпарварлик ёрдами тарқатишни давом эттирмоқда, деб ёзди “WAM”.

23-30 январь оралиғида озиқ-овқат ва асосий жиҳозлар, шунингдек чодир олган ғазоликлар сони 609 314 нафарга етди.

Қизил Ярим ой жамияти Ғазо аҳолисига ёрдам беряпти

Департамент Рафоҳ, Хон Юнис ва Марказий музофотлардаги ички кўчманчиларга озиқ-овқат тайёрлаш ва тарқатиш учун 17 жамоат ошхонасини ҳозирлади. Шунингдек, мавжуд танқисликни енгиллаштириш учун ун етказиб бериш орқали новвойхоналарни қўллаб-қувватлади.

Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён кўрсатмасига мувофиқ, 5 ноябрдан бошлаб Ғазо аҳолисига мунтазам равишда кўмак жўнатилмоқда. Бу ҳаракат БААнинг қардош Фаластин халқи билан бирдамлигини кўрсатади.

Қизил Ярим ой жамияти Ғазо аҳолисига ёрдам беряпти

Киритилди: 17:17 01.02.2024. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!