Бишкекнинг Первомайский туман суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қатор жиноятларни содир этишда айбдор деб топиб, сиртдан 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Атамбаев Чуй вилоятининг Қўй-Тош қишлоғида ер участкаларини ноқонуний қўлга киритишда, шунингдек, Бишкек ТЭЦни модернизация қилишда коррупцияда ва 7-8 август кунлари Қўй-Тош қишлоғида оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбдор деб топилган.
Қайд этилишича, собиқ президент ҳам мол-мулкини мусодара қилишга ҳукм қилинган ва барча давлат мукофотларидан маҳрум этилган.