Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистонда янги президент қачон сайланиши маълум бўлди

Қирғизистонда янги президент қачон сайланиши маълум бўлди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) янги президент ва парламент сайловларининг дастлабки саналарини эълон қилди. Бу ҳақда ТAСС МСК раҳбарига асосланиб хабар беради.

Мамлакат раҳбари сайлови тахминий равишда 2021 йил 17 январга белгиланган. Мамлакатда такрорий парламент сайловлари шу йилнинг 20 декабрида ўтказилади.

Маълумот учун, 15 октябрь куни Қирғизистон Бош вазири Садир Жапаров истеъфога чиққан президент Сооронбай Жеенбеков ваколатлари ўтказилишини эълон қилди. Давлат раҳбари янги ҳукуматни тасдиқлаш жамиятдаги кескинликни юмшата олмаганини ва намойишчилар унинг кетишини талаб қилаётганини тушунтириб, шундай қарор қабул қилди.

Киритилди: 10:10 16.10.2020. Ўқилди: 5005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!