Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Тошкентда ҳам сезилди

A A A
Қирғизистонда содир бўлган зилзила Тошкентда ҳам сезилди

Тошкентдан 158 км масофада содир бўлган зилзила Бекобод шаҳрида ҳам 2 балл даражасида сезилди.

Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди, деб хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази матбуот хизмати.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 158 километр жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 4,1 га тенг бўлган. Зилзила координаталари: 39,87 градус шимолий кенглик; 69,56 градус шарқий узунлик.
Ерости силкинишлари кучи Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида сезилган: 2 балл, 46 км.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик сезилмади. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Киритилди: 22:14 06.05.2022. Ўқилди: 3519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!