Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда собиқ прокурор ҳибсга олинди

Қирғизистонда собиқ прокурор ҳибсга олинди

Бишкекда Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ички хавфсизлик ва ички тергов департаментининг собиқ катта прокурори қўлга олинди.

Пойтахтнинг Первомайск туман суди матбуот хизмати хабарига кўра, қўлга олинган А.У.А. оммавий тартибсизликлар тайёрлаш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва уюшган гуруҳ тузишда айбланган. Суд қарори билан у 2025 йил 9 январга қадар 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда 2024 йил 17 ноябрь куни маҳаллий кенгашларга сайлов куни оммавий тартибсизликлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга тайёргарлик кўраётган гуруҳ қўлга олингани хабар қилинган эди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари номига почта орқали таҳдидлар ёзилган хат келган. Кейинроқ хат муаллифи ҳибсга олинган. У собиқ ҳарбий учувчи бўлиб чиқди.

Киритилди: 18:12 11.12.2024. Ўқилди: 1250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!