Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда Рамазон ойи бошланишининг тахминий санаси маълум бўлди

Қирғизистонда Рамазон ойи бошланишининг тахминий санаси маълум бўлди

Қирғизистонда бу йил муқаддас Рамазон ойи 13-14 апрель кунлари бошланади, аммо бу тахминий сана. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон агентлиги мамлакат Мусулмонлар идораси бошқармаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Идора аниқ маълумот Ой кўринишига қараб, рўза бошланишига яқин берилишини таъкидлаган. Шунинг учун Қирғизистон Мусулмонлар идораси бошқармаси сана ўзгариши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Рамазон мусулмонларнинг муқаддас ойи ва Ислом динининг беш устунидан биридир. Ҳадисларда Рамазон ҳилоли кўрингач рўза тутилиши айтилган. Шаъбон ойининг 29 куни тугагач, очиқ жойга бориб янги ой кўриниши пойланади. Шундан сўнг муқаддас ой қайси кунга тўғри келиши ҳақида хулоса қилинади.

Эслатиб ўтамизўтган йили Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келган эди.

Киритилди: 18:35 15.03.2021. Ўқилди: 3627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!