Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Қирғизистонда президентлик сайловлари 2027 йил 27 январга белгиланди

Қирғизистонда президентлик сайловлари 2027 йил 27 январга белгиланди

Хабар берилишича, мамлакат парламенти бунга оид қарорни қабул қилган.

Қонунга кўра, навбатдаги овоз бериш президентнинг ваколат муддати тугайдиган йилнинг январь ойининг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади. 2027 йилда бу сана 27 январга тўғри келади.

Қонунга кўра, номзод Қирғизистон фуқароси, чет эл фуқаролигига эга бўлмаган, 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини биладиган ва мамлакатда камида 15 йил яшаган бўлиши керак. Президент беш йил муддатга сайланади, бир киши бу лавозимни икки муддатдан ортиқ эгаллаши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда бундан олдинги сайловлар 2021 йилнинг 10 январида бўлиб ўтган ва унда Садир Жапаров 79,23 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.

Жапаров шу йилнинг биринчи ярмида навбатдаги сайловларда ҳам иштирок этишини маълум қилган эди.

Киритилди: 21:35 24.09.2026. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!