Қирғизистоннинг Тўқтўғул вилоятида Қамчибек Асанбекнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол аъзоси, мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХД) раҳбариятига суиқасд уюштиришни режалаштирган Руслан Дуйшеев қўлга олинди.
Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида айтилади.
"43 ёшли Дуйшеев — Иссиқкўл вилоятининг Бўстери қишлоғида туғилган, у жиноят оламида Рус Коен ёки Руслан Бостеринский номи билан машҳур бўлиб, у Асанбекнинг Бостери қишлоғини бошқарган ва бир неча бор оғир ўта оғир жиноятлар, жумладан, қотиллик содир этганлик учун судланган бўлиб, қўлга олинган шахс Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига ётқизилиб, унга уюшган жиноий гуруҳ тузишда айблов эълон қилинди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, бошқарма ҳозирда тергов органларидан яшириниб юрган Асанбек уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа фаол аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини таъкидлади.