Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қирғизистонда масжидда ёнғин чиқди

A A A
Қирғизистонда масжидда ёнғин чиқди

24 январь куни кечқурун Қирғизистоннинг Сокулук қишлоғида жойлашган масжидда ёнғин чиқди. Бу ҳақида Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин ҳақида маълумот 20:28 да Сокулук тумани Ички ишлар бўлимига етиб келган. 4 та ёнғин-бригадаси воқеа жойига жалб этилган. Соат 21:00 да Чуй вилояти ФВВ бошқармаси бошлиғи Акжол Усен бошчилигидаги тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб келган.

Текширув давомида ёнғин электр иситгичининг қисқа туташуви сабабли келиб чиққани аниқланган. Ёнғин масжиднинг ошхона қисмида юзага келган ва бинонинг тўлиқ ёниб кетишига олиб келган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:56 26.01.2025. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!