Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда ҳам болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Қирғизистонда ҳам болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Қирғизистонда вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. бу ҳақда мамлакат таълим вазири Догдуркул Кендирбаева маълум қилди.

«Биз бу масалани кўриб чиқмоқдамиз. Бизда тажриба бор. Масалан, дарсларда телефондан фойдаланишни тақиқладик», - деди у.

Вазирнинг қўшимча қилишича, бошқа мамлакатларда вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланаётган ҳолатлар мавжуд.

Кендирбаеванинг фикрича, бу айниқса мактабда атиги уч соат бўлиб, қолган вақтини уйда ўтказадиган бошланғич синф ўқувчилари учун муҳим.

«Болалар ижтимоий тармоқларда ҳеч қандай назоратсиз ўтирибди. Улар қандай ахборотлар олишаётганини биз билмаймиз», - деди вазир.

Киритилди: Бугун 01:20. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!