Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистонда 2025 йилда интернет фирибгарлари фуқаролардан 826 млн сўм ўғирлаган

Қирғизистонда 2025 йилда интернет фирибгарлари фуқаролардан 826 млн сўм ўғирлаган

2025 йилда Қирғизистон фуқароларидан интернет фирибгарлари орқали 826 миллион сўм ўғирланган. Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўғирланган маблағнинг фақат 73 миллион 986 минг сўмини қайтаришга эришилган.

Маълум қилинишича, кўп ҳолатларда фуқаролар картадан пул ечилганини 1–2 кундан кейин билиб қолади. Шу вақт ичида эса фирибгарлар маблағни бошқа ҳисобларга ўтказиб улгуради.

Нурбек Абдиев жабрланганлар бундай ҳолатда дарҳол банкка ва ИИВга мурожаат қилиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар ўғирликдан кейин бир сутка ичида чора кўрилса, пулни қайтариш имконияти юқорироқ бўлади.

Киритилди: Бугун 21:41. Ўқилди: 192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!