Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қирғизистон ва Ўзбекистон қўшма сайёҳлик йўналишларини очиши мумкин

Қирғизистон ва Ўзбекистон қўшма сайёҳлик йўналишларини очиши мумкин

“Манас” халқаро аэропорти (МХА) бошқаруви раиси Манасбек Самидинов Тошкентда “Ўзбекистон ҳаво” авиакомпанияси вакиллари билан учрашди. Томонлар қўшма сайёҳлик йўналишларини ишга туширишни муҳокама қилдилар, деб хабар берди МАМ.

Учрашувда ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Самидинов билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбари Илҳом Махкамов ва Фуқаро авиацияси агентлиги раҳбари Тоҳир Назаров ҳам ишчи учрашув ўтказди ва унда икки томонламв авиация саноатини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташриф якунида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги рейслар очиш ва ҳаво алоқаларини яхшилаш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Киритилди: 21:45 17.09.2023. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!