Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон кўмир экспортини тақиқлади

Қирғизистон кўмир экспортини тақиқлади

Қирғизистон Вазирлар кабинети мамлакатдан кўмирни ЕОИИ божхона ҳудудидан ташқарига олиб ўтишни вақтинча тақиқлади.

Қарорга кўра, тақиқ олти ой муддатга жорий этилади. “Иркештам-Автодорожний” ва “Торугарт-Автодорожний” йўл пунктларидан ташқари ҳамма жойда тақиқланган. Чеклов “Қирғизкўмир” давлат корхонаси томонидан ЕОИИ Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2701 ва 2702 кодлари бўйича таснифланган кўмирни автомобиль транспортида Қирғизистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари орқали экспорт қилганда қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан тамаки маҳсулотларини Қирғизистон ҳудудига олиб кириш, транзит ва реэкспорт қилишни олти ой муддатга тақиқлашни таклиф қилган эди.

Жорий йилнинг август ойида мамлакатдан Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқаридаги жойларга металл парчалари ва чиқиндиларини олиб чиқишга қўйилган вақтинчалик тақиқ узайтирилди.

Киритилди: 16:32 22.11.2024. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!