Мамлакат картошка экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Қирғизистон Республикаси Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги маълумотларига кўра, бундай чора ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларида чайқовчиликнинг олдини олишга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради.
Қирғизистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилишда Вазирлар кабинети раисининг ўринбосари – сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири Бахит Торобоев тегишли давлат органлари ва идораларига озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мониторинг қилиш бўйича топшириқ берди.