Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров расмий ташриф билан Туркияга келди, деб хабар бермоқда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.
Ҳукумат раҳбарини Анқара Эсенбоға халқаро аэропортида Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз кутиб олди.
Ушбу ташриф доирасида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қирғизистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг 11-йиғилишида, шунингдек, Қирғизистон-Туркия бизнес-форуми ишида иштирок этади.
Оқилбек Жапаров Туркиянинг расмий вакиллари билан ҳам учрашиб, қатор корхоналар фаолияти билан танишади.
Учрашув ва тадбирлар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.