Садир Жапаров 4-7 февраль кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлади.
Бу маълумотни давлат раҳбари маъмурияти тасдиқлади.
Аввалроқ "Синьхуа янгиликлари" агентлиги Хитой Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, ташриф ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан ўтказилишини ёзган эди. Ҳозирча тайёргарлик кўрилаётган учрашув тафсилотлари ҳақида хабар берилмаяпти.