Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан қидирув эълон қилинган “LI L9 Max” русумли автотранспорт воситаси Олтинкўл туман ҳудудидан топилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Ғ.дан ундирувчи “Трастбанк” ХАБ фойдасига 523 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Қарздорликни ундириш мақсадида ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги қарздорга тегишли “LI L9 Max” автомашинасига тақиқ ўрнатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб кўздан кечирилганда, автомашина йўқлиги аниқлангач, қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар давомида қидирувдаги автомашина Олтинкўл туман ҳудудидан топилди. Автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди.