Россия НАТО ёки Европа Иттифоқи (ЕИ) аъзоси бўлган давлатларга ҳужум қилиш ниятида эмас ва ҳеч қачон бўлмаган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган Евроосиё хавфсизлиги бўйича III халқаро конференциянинг юқори даражадаги ялпи мажлисида маълум қилди.
“Биз Евроосиёнинг бу қисми учун келажакдаги хавфсизлик кафолатларида ўз позициямизни мустаҳкамлашга тайёрмиз, аммо Европа Иттифоқи раҳбарлари бу кафолатларни муҳокама қилишдан қочмоқда”, — деди Лавров.
Вазирнинг таъкидлашича, Украинадаги жанговар ҳаракатлар бошланганидан кейин Европа Иттифоқи Россия иштирокисиз ва унга қарши хавфсизлик тизимини яратиш ҳақида гапира бошлаган.
Лавровнинг сўзларига кўра, бу ёндашув “Евроосиёдаги барқарорликни эмас, балки янги бўлиниш чизиқларини яратишга хизмат қилади”.