25 октябр куни Россия қуролли кучлари Киевга зарба берган эди. Ҳужумнинг асосий мақсадларидан бири “Оптима-Фарм” фармацевтика компаниясининг марказий омбори бўлган.
Компания маълумотларига кўра, омборда йўқ қилинган маҳсулот ҳажми Украинадаги умумий ойлик дори воситалари захираcининг тахминан 20 фоизини ташкил этади. Иқтисодий зарар 100 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда. Шунингдек, омборда дори етказиб бериш, логистика йўналишлари ва “Оптима-Фарм” ҳамкорлик қиладиган аптекалар тармоқларининг эҳтиёжларига оид маълумотлар базаси тўлиқ ёниб кетган.
Ушбу омбор Киев шаҳри ва вилоятини дори воситалари билан таъминлаб келган. 27 октябрдан товар жўнатиш вақтинчалик тўхтатилган. Манбаларнинг таъкидлашича, омборнинг йўқ қилиниши дори воситалари таъминотида қисқа муддатли дефицитга олиб келиши мумкин.