Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қидирувдаги BYD SEAGULL топилди

Қидирувдаги BYD SEAGULL топилди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси иш юритувидаги банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, куни кеча бошқарманинг Алоҳида муҳим ижро ҳужжатларини ижро этиш ва қидирув шўъбаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тадбир давомида гаровдаги BYD SEAGULL транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Гап шундаки, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор С.Т. дан Туронбанк” АТБ Наманган БХМ фойдасига жами 133 238 647,73 сўм кредит қарздорликни ундириш белгиланган. Ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни гаровдаги BYD SEAGULL га қаратиш кўрсатилган.

Ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорга тегишли 2023 йилда ишлаб чиқарилган BYD SEAGULL русумли автотранспорт воситаси топилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Киритилди: 11:58 21.05.2025. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!