Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қибрай туманида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси амалда ижро қилинмоқда

A A A
Қибрай туманида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси амалда ижро қилинмоқда

Қибрай тумани ҳудудидаги энг катта махалла ҳисобланган “Байтқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг раиси С.Дусманов ва Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д.Сулаймоновнинг иштирокида, ҳудуддаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қибрай туманида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси амалда ижро қилинмоқда

Қибрай туманида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси амалда ижро қилинмоқда

Қибрай туманида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси амалда ижро қилинмоқда

Ташкил қилинган учрашувда асосий мавзу “Байтқўрғон” маҳалласи “қизил ҳудуд”га киритилган махалла ҳисоблангани боис, ҳудудда тан жароҳати етказиш, фирибгарлик ва жамоат тартибига қарши жиноятлар сони бирмунча ошганлиги, бу тоифадаги жиноятларни такрорланишини олдини олиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида, мазкур ҳудуд аҳолиси иштирокида 2022 йилнинг беш ойи давомида улар истиқомат қилаётган маҳаллада содир этилган жиноятлар юзасидан чиқарилган суд ҳукмлари ва хусусий ажримлар муҳокама қилиниб, ҳудуд аҳолисига уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Киритилди: 16:57 29.06.2022. Ўқилди: 2768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!