Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Қибрай туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Қибрай туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.М.нинг (муқаддам судланган) “BYD CHAZOR” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилаётганда автомашина йўловчиси У.М. қора рангли полиэтилен пакетни кўчага ташлаб юборган пайтда ушланиб, ушбу пакетдан 12 дона елим идиш ва “закладка” йўли билан сотиш мақсадида олиб келинган 28 дона оқ рангли идишда кучли таъсир қилувчи воситалар топилган.

Шунингдек, авто транспорт воситасининг олд ўриндиғидан 3 дона дори воситаси, 3 дона мобиль телефон ва 9 дона банк пластик карталари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!