Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қайси электрон қурилмаларни розеткадан узиб қўйиш шарт эмас?

Қайси электрон қурилмаларни розеткадан узиб қўйиш шарт эмас?

Агар электрон қурилмадан фойдаланмасак, уни розеткадан узиб қўйишимиз кераклигини болалигимиздан ҳаммамизга уқтиришган. Аммо электр тармоғига доимий равишда уланган ҳолда ишлайдиган қурилмалар ҳам бор. Баъзи ишлаб чиқарувчилар электрон қурилмаларнинг бутун сутка давомида тармоқдан узилмаслиги учун зарур чораларни кўришган. Булар қуйидагилардир:  

Wi-fi роутер

Уй интернетидан фойдаланмайдиганлар кам топилади. Смартфонлар, онлайн телевизор ва ҳатто, “ақлли” технологияларнинг тобора оммалашиб бориши Wi-fi тармоғига доимий уланишни талаб қилади. Wi-fi роутерлар кун давомида тармоққа уланган ҳолда узлуксиз ишлайди. Ишлаб чиқарувчилар ушбу қурилманинг узлуксиз ишлашини кўзда тутган, шунинг учун уни қисқа туташув бўлган тақдирдагина ўчириш керак.

Музлатгич

Агар эски музлатгичларни вақти-вақти билан эритиб, таътил пайтида ўчириб қўйиш керак бўлса, замонавийлари “Но Фрост” технологияси ва “Дам олиш” режимига эга. Бошқача айтганда, музлатгич электр манбаига уланган ҳолда яроқлилик муддати тугагунга қадар ишлай олади.

Бу муддат ўртача 5-7 йилни ташкил қилади.

Кондиционер

Кондиционер ҳам бутун сутка давомида ишлаши мумкин бўлган электр жиҳозлари сирасига киради. Ишлаб чиқарувчилар буни таъминлаш учун зарур бўлган барча хавфсизлик воситаларини ишлаб чиқишган. Сабаби, уни, одатда, қўл етмайдиган жойга ўрнатишади ва ёқиш-ўчириш тугмасини босиш осон бўлмайди.

Электрон печли шкаф

Газ плитаси ҳам печка, ҳам пишириш юзасидан иборат бўлган вақтлар ўтди. Энди уларнинг алоҳида турлари кенг қўлланилмоқда. Электр печ шкафи ҳар доим розеткага уланган туради, чунки розетка ускунанинг орқасида жойлашган ва унга қўл етиши қийин. Ишлаб чиқарувчилар буни инобатга олган ҳолда ана шундай имкониятини яратишган. Хавотирланишга ҳожат йўқ.

Ҳаво тозалагичлар – ионизаторлар

Ушбу қурилмалар хонадаги ҳавони тозалашнинг барча йўлларини амалга оширади: улар ҳаводаги энг кичик чанг зарраларини олиб ташлайди, шунингдек, “қувватлантиради”, яъни игнабаргли ўрмон (ионизатор) эффектини ҳосил қилади. Бу турдаги замонавий қурилмалар доимий равишда электр тармоғига уланган бўлади, аммо вақти-вақти билан ишга тушиб, ҳавони тозалайди ва яна “уйқу” режимига ўтади. Бундай электр жиҳозларини розеткадан узиш шарт эмас.

 

Киритилди: 08:53 09.12.2019. Ўқилди: 4908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!