Бугун 27 январь, 2021 йил, чоршанба

O'ZB

Қайси давлатларнинг фуқаролигини деярли олиб бўлмайди?

Қайси давлатларнинг фуқаролигини деярли олиб бўлмайди?

Фуқаролигини олиш деярли мумкин бўлмаган мамлакатларни биласизми?

Ватикан
Маҳаллий кардинал, Муқаддас Тахт дипломати, Ватикан расмийси ёки католик черкови ходимигина ватиканлик бўлиши мумкин.

Лихтенштейн 
30 йил давомида ушбу мамлакатда муқим яшаган бўлиши лозим. Маҳаллий фуқаро билан турмуш қурганда кутиш муддати 5 йилга қисқаради.

Қатар
Мамлакатда камида 25 йил яшаб, уни 2 ойдан ортиқ тарк этмасдан яшаши керак.

Бирлашган Араб Амирликлари
Фуқароликка мурожаат қилиш имкониятини олиш учун Амирликда камида 30 йил яшаган бўлиш зарур.

Қувайт
20 йил давомида ушбу мамлакатда муқим яшаган, мусулмон ёки  мусулмончиликни қабул қилиб олган бўлиши,  араб тилида равон сўзлай олиши керак.

Швейцария
Чет эл фуқароси мамлакатда 10 йил яшагандан кейингина швейцариялик бўлишга уриниши мумкин.

Хитой
Ушбу мамлакат фуқаролигига даъвогар бўлган киши унда узоқ вақт яшаши керак, муддати эса аниқ эмас.
 

Киритилди: 12:16 13.01.2021. Ўқилди: 6718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!