"Asia Alliance Bank" акциядорлик тижорат банки инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида мижозларга (жисмоний ва юридик шахсларга) банк офисларига ташрифлар сонини камайтиришни ва масофавий банк каналларидан, шу жумладан. Интернет-банкинг, “ MyAlliance” мобиль иловаси, банкоматлар ва банкнинг автоматлаштирилган депозит машиналаридан фойдаланишни тавсия қилади. Банкнинг қайд этишича, тушлик вақтида ва заруриятга қараб, дезинфекция учун банк ва филиаллар биноси вақти-вақти билан ёпилиши мумкин. Шунингдек, банк жисмоний шахслар учун чакана кредитлаш операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйган.
Ипак Йўли банки эса жисмоний шахсларни кредитлаш 2020 йил 24 мартдан 2020 йил 1 апрелига қадар вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берди. Микроқарзларни Ipak Yo'li Mobile орқали олиш имконияти мавжуд бўлади.