ОФК Жаҳон чемпионати саралаши 4-босқич ўйинлари Қатар ва Саудия Арабистонида ўтказилишини маълум қилди.
ЖЧ 3-саралаш босқичида 3 ва 4-ўринларни эгаллаган олтита жамоа – Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва БАА марказлаштирилган форматда икки гуруҳга бўлинади.
Ўйинлар 2025 йил 8 октябрдан 14 октябргача Қатар ва Саудия Арабистони майдонларида ўтказилади. Гуруҳ ғолиблари 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.
Расмий қуръа ташлаш маросими 2025 йил 17 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.