18 октябрь куни Доҳада Қатар ва Туркия воситачилигида бўлиб ўтган музокаралар чоғида Афғонистон ва Покистон вакиллари чегарада зудлик билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.
Бу ҳақда Қатар ТИВ ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
"Музокаралар раундида томонлар зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва икки давлат ўртасида тинчлик ўрнатиш ва барқарорликни мустаҳкамлаш механизмларини яратишга келишиб олдилар”, — дейилади нашрда.