Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қатар амири AҚШ давлат котиби билан учрашди

A A A
Қатар амири AҚШ давлат котиби билан учрашди

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Доҳада қамалдаги Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга қаратилган воситачилик саъй-ҳаракатини кучайтириш масаласини муҳокама қилди.

QNA хабарига кўра, Амир ва Давлат котиби турли соҳалардаги муносабатни мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек Ғазода ва Фаластиннинг босиб олинган бошқа ҳудудларидаги вазиятни таҳлил қилган. Бундан ташқари томонлар зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва минтақага гуманитар ёрдам оқимини таъминлашга қаратилган воситачилик ҳаракатини ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган.

Расмийлар иштирокида ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Блинкен айтишича, ХАМАС Президент Жо Байденнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва маҳбуслар алмашинувини амалга ошириш ҳақидаги таклифига “ўзгариш киритиш”ни таклиф қилган.

– Уларнинг баъзи фикрларига қўшилиш мумкин, – деган Давлат котиби.

Киритилди: 12:26 14.06.2024. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!