Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Qatar Airways авиакомпанияси Дамашққа биринчи тижорий рейсни амалга оширди

Qatar Airways авиакомпанияси Дамашққа биринчи тижорий рейсни амалга оширди

Қатар миллий авиакомпаниясининг Qatar Airways самолёти Сурияда ҳокимият алмашганидан сўнг Доҳа-Дамашқ йўналиши бўйича илк тижорий парвозни амалга оширди.

Бу ҳақда Қатар бош вазири маслаҳатчиси, ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мажид бин Муҳаммад ал-Ансорий маълум қилди.

"Бугун Дамашқ халқаро аэропортига биринчи тижорий самолёт етиб келди. Бу Qatar Airways авиакомпаниясининг Доҳадан соат 10:05да ҳавога кўтарилган самолёти", - деди у брифингда. Қатар ташқи ишлар вазирлиги вакилига кўра, самолёт бортида 200 киши бўлган.

Ал-Ансорий таъкидлаганидек, 6 январь куни Қатар қуролли кучларининг саккизинчи самолёти бортида гуманитар ёрдам билан Дамашққа қўнди. Унинг таъкидлашича, Дамашқдаги ҳокимият алмашганидан кейин Қатардан Сурияга етказилган ёрдамнинг умумий ҳажми 231 тоннани ташкил қилган.

Киритилди: 23:14 07.01.2025. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!