Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қатар-2022: 40 000 мухлисни сиғдира оладиган учинчи стадион тайёр бўлди

Қатар-2022: 40 000 мухлисни сиғдира оладиган учинчи стадион тайёр бўлди

Қатарда футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати учун қурилаётган стадионларнинг учинчиси тайёр ҳолга келтирилди. "The Education City Stadium” яъни, “Таълим шаҳри” деб номланган ушбу стадион Доҳа шаҳрининг яқинида жойлашган бўлиб, 40 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

“Ушбу стадионнинг очилиши 15 июнда бўлиб ўтади ва унда коронавирус пандемияси даврида муҳим ишларни бажаришда ҳисса қўшган ишчилар эътироф этиладиган жонли эфир бўлади. Шунингдек,ушбу дастурда спортнинг келажаги,руҳий соғломлик ва коронавирусдан кейинги даврдаги мухлисларнинг ҳолатлари ҳам муҳокама қилинади”, дейилади ташкилий қўмитанинг берган баёнотида.

Ўрта Шарқ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатини қабул қилаётган Қатар 8 та стадионни ўз вақтида топшириш учун ушбу мусобақага тайёргарлик ва қурилиш ишларини давом эттирмоқда.

“Биз одатдагидан секинроқ тарзда ишлашни давом эттирмоқдамиз.Лекин биз инфратузилма борасида ўйинлардан олдин тайёр бўламиз. Яна иккита стадионнинг 80 фоиз ишини тугалладик ва уларни Қатар 2022 бошланишидан ярим йил олдин топширамиз”, дейди Олий Қўмита бош котиби Ҳасан ал-Тавади.

Маълумот учун,ҳозирда Қатар ҳукумати карантин чекловларини юмшатишни бошлади. Жумладан,одамларнинг ташқарида ниқобсиз машғулот олиб бориҳсларига рухсат берилди, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасида фаолият олиб борувчиларнинг иш соати узайтирилди.

Қатарда ҳозиргача 63 мингдан зиёд киши коронавирус билан касалланди ва ушбу вирус сабаб 45 киши вафот этди.

 

Киритилди: 12:17 06.06.2020. Ўқилди: 2351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!