Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарёлик 22 ёшли йигит телеграмда "онлайн савдо" орқали фирибгарлик қилди

Қашқадарёлик  22 ёшли йигит телеграмда "онлайн савдо" орқали фирибгарлик қилди


Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 21 ёшли (аёл) А.Ф. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 22 ёшли Ё.А. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Ё.А., А.Ф. билан “Телеграм” мессенжерида танишиб, А.Ф. ўзининг қизи учун буюртма қилган кийимларни етказиб беришни ваъда қилган ва олдиндан пластик картасига 3.000.000 миқдоридаги пулларни ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ва уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ё.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 17:20 11.12.2023. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!