Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёдаги тунги барда ходим 29 ёшли йигитни пичоқлади. Йигит ўлди

Қашқадарёдаги тунги барда ходим 29 ёшли йигитни пичоқлади. Йигит ўлди

Бугун бош прокуратура Қарши шаҳридаги "Rubay lounge bar"да содир этилган қотиллик тафсилотларини эълон қилди.

Воқеа 23 август куни тахминан соат 20:30 ларда Қарши шаҳридаги тунги барлардан бирида содир бўлган. Меҳмонлар ўртасида зиддият юзага келган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилган.

29 ёшли йигитга барнинг бошқа бир меҳмони унга термулиб тургани ёқмайди. Меҳмонларнинг жанжали пайтида, мижозларни тинчлантириш учун бар ходимларидан бири можарога аралашади. Бироқ, 29 ёшли можаро қўзғатувчиси барменни итариб юборади ва бар ходими ошхона пичоғи билан ҳуқуқбузарга оғир зарба беради. Бунинг натижасида жанжал иштирокчиси касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатди. Гумон қилинувчи — бар ходими процессуал тартибда ҳибсга олинган.

Киритилди: 22:52 25.08.2021. Ўқилди: 6238 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!