Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёдаги мактабда синфхоналарнинг совуқ ва қоронғи эканлиги айтилди

A A A
Қашқадарёдаги мактабда синфхоналарнинг совуқ ва қоронғи эканлиги айтилди

Ижтимоий тармоқларда «Синфхона совуқ, қоронғи. Мактаб таъмирланса яхши бўларди—Деҳқонобод» мазмунидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат:

Деҳқонобод туманидаги 77-умумий ўрта таълим мактаб биноси 1973 йилда қурилган. Қуввати 420 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда мактабда 815 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда, мактаб биносининг навбатлилик коэффитсиенти 1,9 ни ташкил этади. Мурожаат муаллифининг қизи 4—«а» синф ўқувчиси Х. А. айнан видеода кўрсатилган синфда таҳсил олади.

Мурожаатчи Г.Р. мактабнинг эски ва таъмирталаб эканлигидан норози бўлган. Ҳолат юзасидан 2024 йил 28 февраль мактабга туман ҳокимлиги вакиллари ва бўлим масъул ходимлари мактабнинг қўшимча биносидаги ижтимоий тармоқда кўрсатилган камчиликларни ўрганилди.

✔️Мактабнинг қўшимча биносида 2 та қозонхона мавжудлиги ва ушбу бинода 2 навбатда 11 та синф таҳсил олаётганлиги маълум бўлди. Мактаб кузги қишки мавсумни беталофат ўтказиши учун 50 тонна кўмир захираси олинган бўлиб, масъул ишчи ходимлар томонидан мунтазам равишда иситиш қозонларининг барқарор ишлашлари таъминланиб келинмоқда.

✔️Мактабга қўшимча бино қуриш ва мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 241-сонли қарорининг 1-иловасида «2022-2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари» белгиланган.

❗️Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига Деҳқонобод тумани Нодира МФЙда жойлашган 77-умумтаълим мактабига қўшимча бино қуриш ва мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш тўғрисида таклиф берилган бўлиб, 2024 йилда мактаб биносини тўлиқ таъмирлаш ва 300 ўринли қўшимча мактаб биноси қуриш кўзда тутилган.Ҳозирда Пудратчи ташкилоти танлаш бўйича электрон тендирга қўйилганлигини маълум қилинди.

Киритилди: 22:23 28.02.2024. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!