Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар оила аъзоларининг муаммолари ўрганилмоқда

A A A
Қашқадарёда хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар оила аъзоларининг муаммолари ўрганилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги Президент қарорлари ижросини "маҳаллабай" ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳи жойларга ташриф буюриб, хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар оила аъзоларининг муаммоларини ўрганмоқда.

Хусусан, Ишчи гуруҳи аъзолари Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги "Янгиобод", "Айғиркўл", "Хўжаилғор" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли хонадонларида бўлиб, муаммоларни ўрганди.

Ўрганиш давомида меҳнат мигрантлари оила аъзолари томонидан иш ўрни ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит ажратиш масалаларида мурожаатлар қилинди. Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан йўл-хариталари белгиланди.

Киритилди: 15:53 24.08.2021. Ўқилди: 2087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!