Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда ўқувчи қиз ва ўқитувчи дарс вақтида муштлашиб кетишди

Қашқадарёда ўқувчи қиз ва ўқитувчи дарс вақтида муштлашиб кетишди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган 32-сонли ўрта таълим мактабининг алгебра фани ўқитувчиси М.М. (аёл) ва 10 “Б” синф ўқувчиси Э.Ў. (2008 йилда туғилган қиз) ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, оғзаки тортишиб қолишган.

Шундан сўнг, ўқитувчи М.М. ўқувчи Э.Ў.ни юз соҳасига урган, ўқувчи қиз ҳам қўл кўтармоқчи бўлганида биргаликда йиқилиб тушишган.

Қарши шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, М.М. ва Э.Ў. ларнинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун мазкур иш материаллари МЖтКнинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан судга юборилган.

Киритилди: 10:10 04.11.2024. Ўқилди: 2616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!