Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда ўқувчи мушт уширган "замдиректор" шифохонада эканлиги айтилди

Қашқадарёда ўқувчи мушт уширган "замдиректор" шифохонада эканлиги айтилди

Ижтимоий тармоқларда «Шаҳрисабз шаҳридаги 10-синф ўқувчиси, ўқитувчисини калтаклади» мазмунидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат:

ВОҚEА ТАФСИЛОТИ:
2024 йил 19 февраль куни шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 11:00 атрофида, Шаҳрисабз шаҳридаги 1-сонли умумий-ўрта таълим мактабида, мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари К.Ш. тан шикасти олиб, шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, 2024 йил 19 февраль куни соат 10:00 ларда, директор ўринбосари Ш.К. шу мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 13.12.2007 йилда туғилган, вояга етмаган Б.Г. га қор ўйнамаслиги, мактабдаги тартибга риоя қилиб, дарс машғулотларига ўз вақтида қатнашини талаб қилганида, мактаб ўқувчиси Ж.Б. директор ўринбосари Ш.К. ни талабини бажармагани учун, Ш. К. мактаб ўқувчисини Ж.Б.ни ўзининг хонасига олиб келиб, унга танбеҳ бериб турганида, мактаб ўқувчиси Ж.Б. тўсатдан Ш.К. ни юз ва бошқа тана-аъзоларига қўли билан уриб, унга тан шикаст етказгани ва оқибатда Ш.К. шифохонага ётқизилгани, ҳозирда шифохонада ётиб даволанаётганини маълум қиламиз.

❗️Ҳолат Шаҳрисабз шаҳар ИИБ назоратига олинган бўлиб, келгусида терговга қадар суриштирув якунига асосан хулоса қабул қилиниши маълум қилинди.

✔️Бундан ташқари таълим муассасида педагог муҳитни соғломлашлаштириш борасида Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тизимли ташвиқотлар амалга оширилмоқда.


Киритилди: 14:44 26.02.2024. Ўқилди: 1027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!