Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда топиб олинган телефондан 4,2 миллион сўмни ечиб олган шахс қўлга тушди

Қашқадарёда топиб олинган телефондан 4,2 миллион сўмни ечиб олган шахс қўлга тушди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи 37 ёшли Ч.Ж. телефонини йўқотиб қўйганлиги, сўнг пластик картасидан 4 млн. 250 минг сўм пуллари ўғирланганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли Ё.Л., телефонни топиб олиб, телефонга ҳимоя парол қўйилмаганлигидан фойдаланиб, телефондаги мобил илованинг паролини, иловани ўчириб, қайта рўйхатдан ўтказиш орқали четлаб ўтиб, иловага уланган пластик картадаги пулларни ечиб олганлиги аниқланган.

Ё.Л. содир этган қилмиши учун ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, Ё.Л. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 01:03 23.03.2023. Ўқилди: 2421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!