Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда ташландиқ бинода ўқитилган мактаб ўқувчилари бўйича расмий муносабат билдирилди

Қашқадарёда ташландиқ бинода ўқитилган мактаб ўқувчилари бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Болалар мактаб ўрнига ташландиқ бинода ўқитилди. Нега "райОНО" топшириғи расмий муносабатда айтилмади?” сарлавҳали хабар юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Деҳқонобод тумани Бешқўтон МФЙ Шакарбулоқ қишлоғида жойлашган 80-мактабдаги ҳолатни жамоатчиликка чиқаргани учун мактаб қоровулига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган ва унга тазйиқ ўтказилмаган.

Шу билан бирга, мактаб директори муаммони ўз вақтида юқори ташкилотларга маълум қилмагани ҳамда шароити йўқ бўлган бинода ўқув жараёнини ташкил этгани учун бошқарма бошлиғининг 2026 йил 29 январдаги 51-К-сонли буйруғига асосан интизомий жазога тортилган.

Деҳқонобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг мазкур ҳолат юзасидан топшириқ берганлиги бўйича ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хабарда маълум қилинишича, аниқланган камчиликлар учун меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда чора кўрилади.

Киритилди: 22:46 30.01.2026. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!