Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда суғориладиган ерда ноқонуний қурилиш қилган шахс 2 йилга қамалди

Қашқадарёда суғориладиган ерда ноқонуний қурилиш қилган шахс 2 йилга қамалди

Кадастр агентлигининг Ғузор тумани бўлими томонидан «Истиқлол» ҳудудида назорат тадбири ўтказилганида пахтачилик-ғаллачилик экинлари етиштиришга мўлжалланган сўғориладиган ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан ноқонуний равишда 3,80м× 4,90 м ўлчамда яшаш уйи, айвон, ҳовуз ва бошқа ёрдамчи,хўжалик биноларини қургани ҳолати аниқланган.

Кадастр ходимлари томонидан аниқланган маълумотлар «қўшма тартиб» асосида Туман прокуратурасига тақдим этилгач, ер қонунбузилиши ҳолатини содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 229 прим 1 моддаси 2- қисми билан «жиноят иши» қўзғатилган.

Натижада иш жиноят ишлари бўйича Ғузор тумани судида кўриб чиқилди.

Суд жараёнларида судланувчининг айбига иқрорлиги, жиноят оқибатлари бартараф этгани қайд этилиб,фуқарога нисбатан 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Киритилди: 18:21 25.04.2024. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!