Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг дронлари Дамашқ яқинидаги ердаги нишонларга зарба берди.
Бу ҳақда Sham TV телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, зарбалар шаҳар жануби-ғарбидаги Масакин-эс-Саббура маҳалласи яқинидаги ҳарбий позицияларни нишонга олган. Ҳужум оқибатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.