Қашқадарёда оддий шахматга янги элементлар қўшилиб, 80 катакли «Шахмат +» ўйини яратилди.
Ушбу ўзгартишлар ёшлар ўртасида синовдан ўтказилиб, ижобий қабул қилинган. Эндиликда «Шахмат +» янги спорт тури сифатида патентланган.
Ташкилотчиларга кўра, янги формат ёшларнинг мантиқий фикрлаш доирасини кенгайтиришга хизмат қилади. Тез орада «Шахмат +» бўйича совринли мусобақа ўтказилиши режалаштирилган.