Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарёда қалбаки алкоголь маҳсулотларини савдога чиқармоқчи бўлган "азаматлар" ушланди

Қашқадарёда қалбаки алкоголь маҳсулотларини савдога чиқармоқчи бўлган "азаматлар" ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Х. “Damas” русумли автомашинасида 3 турдаги жами 750 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини Деҳқонобод туманида ўтказиш мақсадида олиб келаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:00 12.09.2025. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!