Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда коронавирусга қарши курашда вафот этган 27 нафар тиббиёт ходимининг исмлари эълон қилинди

Қашқадарёда коронавирусга қарши курашда вафот этган 27 нафар тиббиёт ходимининг исмлари эълон қилинди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қашқадарёда 27 нафар шифокор ва ҳамшира коронавирусга қарши курашиш пайтида, яъни хизмат вазифасини бажариш даврида вафот этган. 8 октябрь, тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан шифокорларнинг оилаларига 10 миллион сўмдан, ҳамшираларнинг оилаларига 5 миллион сўмдан бир марталик ёрдам пуллари етказилган.

Улар қуйидагилар:

  1. Нурматов Шерали Назарович — Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.
  2. Музаффаров Рауль Камолович — Вилоят санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати эпидемиология бўлими мудири бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.
  3. Кўчаров Хўжа Умарович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали токсикология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.
  4. Якубов Кенгбой Ибрагимович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали рентгенолог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Косон тумани.
  5. Боймуродов Ханжар Бохорович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали нейрохирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.
  6. Имомов Бурон Буриевич — Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.
  7. Вазиров Бекмурод Маъдиевич — Вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери 6-психиатрия бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.
  8. Абирахматов Парда Хаитович — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси, Қовчин ҚВП умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.
  9. Рахимов Сайфулла Каримович — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.
  10. Кўчимова Сетора Эралиевна — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими ҳамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.
  11. Элмуродова Элнора Нуриддин қизи — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими ҳамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.
  12. Тошпўлатова Саодат Тожиевна — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ҳамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.
  13. Чаққонова Барно Мухиддиновна — Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими озодалик ходимаси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Ғузор тумани.
  14. Исматова Маҳбуба Ўриновна — Қарши туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.
  15. Омонова Навбаҳор Рахматуллаевна — Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 57-қишлоқ оилавий поликлиникаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.
  16. Худойбердиева Дилбар Рахмановна — Қарши кўп тармоқли марказий поликлиникаси иммунолог врачи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.
  17. Жўраев Баҳодир Кенжаевич — Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 52-қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.
  18. Қўшоқов Ҳусан Пардаевич — Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Деҳқонобод тумани.
  19. Саодатов Бобомурод Қаххарович — Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси 3-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган.
  20. Утанов Қулмуҳаммад — Деҳқонобод кўп тармоқли марказий поликлиникаси тери-таносил касалликлари шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган.
  21. Ибрагимов Ашур Раҳматуллаевич — Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси 51-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қамаши тумани.
  22. Суюнов Бахтиёр Турдиевич — Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ТТЁ бўлими врачи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қамаши тумани.
  23. Хидирова Ҳадича Назаровна — Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қамаши тумани.
  24. Назаров Мамаёқуб Усмонович — Китоб туман тиббиёт бирлашмаси реаниматолог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Китоб тумани.
  25. Ашуров Тўлқин Абдуллаевич — Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши шаҳри.
  26. Исмоилова Шоира Негматовна — Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Шаҳрисабз шаҳри.
  27. Файзиев Шукрулло — Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси педиатр шифокори бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Шаҳрисабз тумани.

«Шифокорлик касбини ёшлигидан севиб, тиббиёт олийгоҳларида ўқиб, умрини шу касбга бағишлаган ва пандемия пайтида вафот этган юқоридаги воҳадошларимиз орасида 1995-1985 йилларда туғилган ҳамда ярим умрини шу соҳанинг сир-асрорларини ўрганишга бағишлаб, эндигина турмуш қурган ёки фаолиятини энди бошлаганлари ҳам бор эди. Афсус...

Уларнинг жасорати ва фидойилиги қалбларимизда мангу яшайди», — деган Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев.

Киритилди: 19:40 08.11.2020. Ўқилди: 2675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!