Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, 6 киши жароҳатланди

A A A
Қашқадарёда инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, 6 киши жароҳатланди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2 ноябрь куни соат 11:50да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган «Қарши катта ҳалқа йўли»нинг «Еттитом-Қарши» 4Р-87 автомобиль йўли билан кесишган 53 километрдаги тартибга солинган чорраҳасида фуқаро М.Р. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинаси билан фуқаро С.Х. бошқарувида бўлган «Газ-322132» русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автомашина тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида «Газ-322132» русумли автомашинада бўлган 10 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) ва «Ласетти» русумли автомашинаси ичидаги 3 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб РШТТЁИМ Қашқадарё филиалига олиб келинган. Улардан фақат 6 нафари реанимация бўлимига ётқизилган, 5 нафарига эса уйига рухсат берилган.

«Газ-322132» русумли автомашина ҳайдовчиси С.Х.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 13:46 03.11.2019. Ўқилди: 2690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!