Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал чиқди

Қашқадарёда икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал чиқди

Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод туманидаги икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал юзага келгани, бунга каврак сабаб бўлгани ҳақидаги видео тарқалди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, вазият шу йилнинг 10 август куни "Тарқопчуғай" МФЙ га қарашли Бўзтепа қишлоғига ёндош Себатли ҳудудида рўй берган.

"Ушбу жанжал каврак ширасини йиғиш истагида бўлган шахслар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар туфайли келиб чиққан",-дейди бошқарма.

Қайд этилишича, мазкур масала юзасидан айни пайтда Экология қўмитаси, вилоят Экология бошқармаси ва туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратура, адлия, туман ИИБ, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман меҳнат ва бандлик бўлими, кадастр палатасининг туман филиали масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Киритилди: 17:46 14.08.2022. Ўқилди: 4676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!