Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда электр энергияси ўғриси ушланди

Қашқадарёда электр энергияси ўғриси ушланди

Ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Касби тумани "Шакаржуй" МФЙда жойлашган "М. М. Р." фермер хўжалиги томонидан дала ер майдонларини суғориш учун ўрнатилган сув насос қурилмасини ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 423,3 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:07 03.06.2025. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!