Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда Damas дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

A A A
Қашқадарёда Damas дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

4 июнь куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Damas автомашинаси дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши вафот этди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўша куни соат тахминан 07:20 атрофидаТуманнинг «Кон» қишлоғи ҳудуди — Майданак ва Қизилтепа йўналишининг 38 километрида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетган.

Оқибатда автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан тумани шифохонасига юборилган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари етиб бориб, қутқарув ишларни амалга оширган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:33 04.06.2023. Ўқилди: 3187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!